Сизнинг бизнесингиз учун юридик хизматлар

Биз Ўзбекистон Республикасидаги бизнес,
тадбиркор ва инвесторларга профессионал юридик хизматлар кўрсатамиз

Бизнинг хизматларимиз

Биз Ўзбекистон Республикасида бизнеслар, тадбиркорлар ва инвесторларга юридик хизматларнинг тўлиқ тўпламини таклиф этамиз

Юридик шахсни рўйхатдан ўтказишда юридик ёрдам

Ташкилий-ҳуқуқий шакл корхонани бошқариш усулини, масъулият соҳаларини, битимлар тузиш усулини ва ташкилот ишининг бошқа муҳим жиҳатларини белгилайди...
  • Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлашда маслаҳат бериш;
  • Масъулияти чекланган жамиятларни (МЧЖ), шу жумладан хорижий (МЧЖ ХК) ва/ёки қўшма корхоналарни (МЧЖ ҚК) рўйхатдан ўтказишда юридик ёрдам кўрсатиш;
Батафсил

Юридик аудит

Юридик аудит - бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида компаниянинг юридик фаолиятини тизимли ва ҳар...
  • Компания ҳужжатлари ва фаолиятининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларга мувофиқлигини текшириш;
  • Ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва хавфларни баҳолаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузилиш сабабларини аниқлаш;
Батафсил

Судларда юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва низоларни ҳал этиш

Суд иш юритуви жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, адолатни таъминлаш ва жамиятда қонун устуворлигини...
  • Низоларни судгача/суддан ташқари ҳал этиш;
  • Низоларни хўжалик судларида ҳал этишда юридик ёрдам кўрсатиш;
Батафсил

Юридик аутсорсинг

Юридик аутсорсинг - бу компаниянинг юридик хизматлари функцияларини юридик хизматлар кўрсатувчи учинчи шахсга ўтказиш.
  • Амалдаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича маслаҳатлар бериш;
  • Компанияларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, қўшилиш ва қўшиб олиш ва ҳоказолар билан боғлиқ масалаларда юридик ёрдам кўрсатиш;
Батафсил

Шартномавий иш

Шартномавий иш - битим тарафлари ўртасидаги шартномавий муносабатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва якунлаш жараёни.
  • Хўжалик шартномаларини ишлаб чиқиш, ўзгартириш ёки юридик таҳлил қилиш;
  • Импорт/экспорт шартномаларини ишлаб чиқиш, ўзгартириш ёки юридик таҳлил қилиш;
Батафсил

Инвестицион лойиҳаларни юридик қўллаб-қувватлаш

Бундай қўллаб-қувватлашдан кўзланган асосий мақсад инвесторлар манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли...
  • Қўлланиладиган қонунчиликни таҳлил қилиш;
  • Шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;
Батафсил

Сиз оладиган натижалар

Ҳозирги вазиятни тушуниш

Биз мавжуд вазиятнинг юридик таҳлилини ўтказамиз, шундан сўнг сиз йўл қўйилган хатолар, юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ва қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз ҳақида билиб оласиз.

Юридик хавфларни минималлаштириш

Биз сизга юридик хавфларингизни камайтириш ва минималлаштиришга ёрдам берамиз.

Юридик ҳимояга ишонч

Биз сизга кўрсатадиган қонуннинг тегишли қоидаларига асосланиб, ҳаракатларингизнинг қонунийлигига ишончингиз комил бўлади.

Бизнинг афзалликларимиз

 
Шахсийлаштирилган ёндашув
Биз ҳар бир ҳолат ноёб эканлигини тушунамиз, шунинг учун биз ҳар бир мижозга алоҳида эътибор қаратамиз, уларнинг ноёб эҳтиёжларини батафсил таҳлил қиламиз, стратегия ва ечимларни муайян вазиятларга мослаштирамиз.
Проактивлик ва стратегик фикрлаш
Биз юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан аниқлашга ва профилактика чораларини таклиф қилишга, шунингдек, бизнеснинг ўсиши ва ривожланишига ёрдам берадиган узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Мижозларга эътибор ва сифатли хизмат кўрсатиш
Биз мижозларга хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини, жумладан, сўровларга тезкор жавоб бериш, ишлар ҳақида янгиликлар ва ҳисоботларни мунтазам тақдим этишга ҳаракат қиламиз.

Биз хақимизда

Ҳабибуллаев Аслиддин
Юрист, адвокат, иқтисодчи.
Аслиддин авлодидаги иккинчи юрист ва “BUSINESS LEGAL SERVICES” адвокатлик бюросининг асосчиси.
Таълим:

Бакалавр – Тошкент давлат юридик университети. Ўқув дастури - Хусусий ҳуқуқ;

Бакалавр - Тошкент давлат иқтисодиёт университети. Ўқув дастури - Иқтисодиёт;

Магистр – Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети. Ўқув дастури - Халқаро тижорат ҳуқуқи.

Тажриба:
адвокатлик фирмаларида;
суғурта ташкилотида;
банкда;
халқаро консалтинг компаниясида иш тажрибасига ега.
Мутахассислиги:
корпоратив ҳуқуқ, низоларни ҳал этиш, лойиҳаларни юридик қўллаб-қувватлаш.
Иш тиллари:
ўзбек, рус, инглиз.

Биз билан алоқа

 

Телефон рақам
Address
Ўзбекистон Республикаси, 100060, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Салар МФЙ, Нукус 1-тор кўчаси, 4-уй.